Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланди

A A A
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2023 йил 4 июлда Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди. Битим 2022 йил 2 декабрда Тошкент шаҳрида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ва икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинган. Мазкур келишувнинг кучга кириши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича 19 йиллик жараён тўлиқ якунланганини англатади», – деди Айбек Смадияров брифингда.

Узунлиги 2357 км бўлган чегара 1301 та чегара белгиси билан белгиланган ва саккиз минг саҳифадан ортиқ бир демаркация ҳужжатида акс эттирилган.

Киритилди: 17:40 10.07.2023. Ўқилди: 2652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!