Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди


Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси (КДГ МФ РК) маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари билан келишилган ҳолда, “Тажен” назорат-ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган юк автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда Казинформ агентлиги.

Чегара пункти ёпилиши 2025-йил 1-сентябргача узайтирилди.

— Бу қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва назорат-ўтказиш пунктида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларини тезлаштириш мақсадида қабул қилинди. Ҳозирда ушбу ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда: металл конструкциялар ўрнатилмоқда, муҳандислик тармоқлари ётқизилмоқда, бинолар капитал таъмирланмоқда, — дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.

Бундан ташқари, май ойидан август ойигача “ҚазАвтоЖол” миллий компанияси “Тажен” (Қозоғистон) ва “Даут Ата” (Ўзбекистон) пунктлари орасидаги нейтрал ҳудудда автомобил йўлини қуради. Ўзбекистон томони ҳам худди шундай ишларни амалга ошириши режалаштирилган.

Қурилиш ишлари давом этаётганлиги сабабли Қозоғистон Республикаси Ўзбекистон томонига ушбу чекловни яна 4 ойга — 2025-йил 1-сентябргача — узайтириш таклифи билан расмий мурожаат қилди. Ўзбекистон ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

— Ҳурматли фуқаролар! Сафарларингиз ва йўналишларингизни режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олишингизни сўраймиз, — дейилади расмий баёнотда.

“Тажен” (ҚР) — “Даут Ата” (ЎР) назорат-ўтказиш пунктлари орқали енгил автомобиллар, автобуслар ва оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган юк автомобиллари ҳаракати 2025-йил 1-февралдан бошлаб реконструкция ишлари давомида вақтинча тўхтатилган эди.

Киритилди: 15:18 19.05.2025. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!