Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон ва Россия саноат кооперацияси соҳасида 100 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширмоқда

Қозоғистон ва Россия саноат кооперацияси соҳасида 100 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширмоқда

Қозоғистон ва Россия саноат кооперацияси соҳасида 22 миллиард долларлик 100 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Сочида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши доирасида Смоилов ва Мишустин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қозоғистонда Россиянинг “Еврохим”, “Лукойл”, “ЭФКО”, “Татнефть” каби етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

"Қозоғистон ва Россия корхоналари янги инновацион саноат лойиҳаларини амалга оширишга ҳозирданоқ тайёр. Буни ўтган йили имзоланган қўшма ҳаракатлар дастури тасдиқлайди. Бу дастурда умумий қиймати қарийб 9 миллиард долларлик яна 29 та лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилиш ва қарийб 12,5 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган", - таъкидлади Қозоғистон бош вазири.

Ўтган йил якунлари бўйича товар айирбошлаш ҳажми 6 фоизга, биринчи чорак якунлари бўйича эса яна 10 фоизга ўсди.

"Ҳозир саноат, муҳандислик, энергетика ва транспорт инфратузилмаларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратишни тезлаштириш муҳим", - деди Россия ҳукумати раҳбари.

Киритилди: 22:42 08.06.2023. Ўқилди: 1967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!