Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон учта давлатга халқаро рейсларни очди 

Қозоғистон учта давлатга халқаро рейсларни очди 

Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов халқаро рейсларнинг қайта тикланишини тушунтириб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Коронавирус инфекциясига қарши идоралараро комиссияси яқинда йиғилиш ўтказди ва 1 июндан бошлаб учта мамлакатга парвозларни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқишга рухсат берди. Улар Жанубий Корея, Хитой ва Озарбайжон. Нима учун бу давлатлар танланди? Биринчидан, у ердаги COVID-19 билан боғлиқ вазият баҳоланди. COVID-19 халқаро рейтинги мавжуд ва ушбу учта мамлакат энг хавфсиз мамлакатлар қаторига киради», - деди вазир.

Унинг айтишича, иккинчи босқичда Германия, БАА, Чехия ва Таиландга парвозлар тикланади.

«Польша ва Венгрия учун ҳам рухсат олишимиз мумкин. Ахир у ерда ҳам хавфсизлик даражаси жуда юқори. Иккинчи босқич 15 июндан кейин бошланади. Хориждаги ҳамкасбларим билан доимий алоқадаман. Мен Туркия транспорт вазири билан гаплашганимда, улар Анталияга парвозларни очишни режалаштираётгани ва 20 июнь санасини махсус белгилаб қўйганини айтди. Биз ҳали ҳам бу иш устида ишламоқдамиз», - деди Б.Атамқулов.

Киритилди: 08:07 03.06.2020. Ўқилди: 4001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!