Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудида бўлиб турган фуқароларини хавфсизлик сабабли зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.
Вазирлик фуқароларга ҳушёр бўлиш, хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ҳамда яқин вақт ичида минтақага сафар қилишдан тийилишни тавсия қилди.
Баёнотда айтилишича, вазият кескинлашиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, Қозоғистон дипломатик ваколатхоналари фуқароларга консуллик ёрдамини кўрсатишга тайёр.