Бугун 10 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Сатпаев Абдуқодир Ҳусановдан кучли"

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Сатпаев Абдуқодир Ҳусановдан кучли"

Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Али Алиев "Қайрат" клубининг 16 ёшли тарбияланувчиси Дастан Сатпаевнинг Лондоннинг "Челси" клубига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Дастан ўзининг жисмоний имкониятлари ва генетикаси билан Европа стандартларига мос келадиган атлет бўлиб, тўғри ёндашув билан ундан юқори даражадаги футболчи етиштириш мумкин. Дастан Қозоғистон фуқаролигига эга бўлгани учун ҳозирча халқаро майдонда етарлича эътибор қозонмаган, аммо келажакда у "Реал Мадрид"нинг турк футболчиси Арда Гюлер ва бразилиялик Эндрик каби ўйинчилар билан рақобатлаша олади" - деди Алиев.

Маълумот учун, Дастан Сатпаев "Челси"га 4,3 миллион евро эвазига ўтди ва бу Қозоғистон футболи тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.

Киритилди: 09:58 09.02.2025. Ўқилди: 5699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!