Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳибсга олиндими?

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳибсга олиндими?

Республика ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, тадбиркор Гажи Гажиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир қанча юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Orda kz

Нашрнинг Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига таяниб ёзишича, Нуртлеу куни кеча Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганидан сўнг ўз уйида қўлга олинган. Терговчилар вазир Нуртлеу, шунингдек, Гажиевнинг уйида тинтув ўтказган. МХҚнинг ҳибсга олинган раҳбарлари номлари ҳозирча номаълум.

Аммо орадан вақт ўтиб, Қозоғистонда ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеунинг ҳибсга олингани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди. Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) маълумотига кўра, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Киритилди: 15:31 04.09.2025. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!