Литва президенти Гитанас Науседанинг айтишича, ҳозир Украина ва Россия ўртасидаги музокараларни бошлаш учун энг ноқулай вақт, чунки Москва қўли баланд эканини ҳис қилмоқда.
"Ҳозир Путин ўзини устун деб ҳисоблаяпти ва Украинани бурчакка сиқмоқда. Ҳозир музокараларни бошлашнинг энг ноқулай пайти, чунки Россия ўзини кучли томон деб ҳисобламоқда", дея фикр билдирди Науседа Брюсселдаги Европа кенгаши йиғилишидан олдин.