Япония Бош вазири Хиросимадаги портлашдан дунё хулоса чиқариши кераклигини айтди.
Япониянинг еттита йирик партиялари раҳбарлари билан суҳбат чоғида Сигеру Исиба болалигида Қўшма Штатлар томонидан Хиросимага атом бомбаси ташланган кадрларни ҳеч қачон унутмаслигини айтди ва дунёни тинчликка чақирди.
«Охир оқибат, мен ядро қуролисиз дунё яратмоқчиман. Бошланғич мактабда АҚШ томонидан Хиросимага атом бомбаси ташланганини кўриб қандай ҳайратда қолганимни ҳеч қачон унутмайман», деган у.