Зеленский Доналд Трамп билан суҳбати тафсилотларини айтиб берди.
"Доналд Трамп билан суҳбатда мен унга шундай дедим: Бизда қандай йўл бор? Ёки Украина ядровий қуролга эга бўлади - бу биз учун ҳимоя бўлади. Ёки бизда қандайдир иттифоқа аъзо бўлишимиз керак".
Украина президенти Трамп уни “эшитганини” ва Украина томонининг далилларини адолатли деб ҳисоблаганини қайд этди.
Зеленский Трамп билан суҳбатда унга 1994 йилги Будапешт меморандумини эслатиб ўтганини билдирди. Ушбу ҳужжатга кўра, ядровий қуролдан воз кечиш эвазига Украинага ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш ваъда қилинган эди.
"Мен унга айтдим: Ёки Украина ядро қуролига эга бўлади – бу бизнинг ҳимоямиз учун зарур, ёки бизда қандайдир иттифоқ бўлиши керак. Биз бугунги кунда НАТОдан бошқа ҳеч қандай самарали иттифоқларни билмаймиз", — деди Украина президенти.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Украина ядро қуролига эга бўлишдан кўра НАТОни танлайди ва Трамп унинг фикрларини эшитган.