Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Қатарга борди

Қозоғистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Қатарга борди

Доҳадаги Ҳамад халқаро аэропортида Қозоғистон Президентини Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний кутиб олди. Самолёт трапи олдида Фахрий қоровул ротаси саф тортди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Маросимдан сўнг давлат раҳбарлари аэропортнинг фахрий залида қисқача фикр алмашдилар.

Эртага, 14 февраль куни Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Бош вазир Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан музокаралар ўтказади.

Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президент Қозоғистон-Қатар сармоявий давра суҳбатида ҳам иштирок этади ва Қатар бизнеси етакчилари билан учрашувлар ўтказади.

Киритилди: 21:47 13.02.2024. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!