Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон президенти Мудофаа вазири ва Транспорт вазирини лавозимидан озод қилди

Қозоғистон президенти Мудофаа вазири ва Транспорт вазирини лавозимидан озод қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовни лавозимидан озод қилди, деб хабар берди якшанба куни Қозоғистон етакчисининг матбуот хизмати.

“Давлат раҳбарининг фармонига биноан, Косанов Даурен Жуматаевич Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинланди”, — дея қўшимча қилинди президент матбуот хизматида.

Даурен Косанов 1969-йил 14-октябрда Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида туғилган.
У 1990-йилда Арамвир олий ҳарбий авиация учувчилар билим юртини, 2005-йилда Ю.А. Гагарин номидаги Ҳарбий-ҳаво академиясини, 2013-йилда эса Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясини тамомлаган.
2024-йил сентябр ойидан буён Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳаво мудофааси кучлари Бош қўмондони – мудофаа вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Қўшимча фармонда айтилишича, Қозоғистон президенти шунингдек, транспорт вазири Марат Қарабаевни ҳам лавозимидан озод қилган.

Президент маслаҳатчиси лавозимига эса Асел Жанасова тайинланди. Ушбу тайинловга қадар у “Казпочта” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Киритилди: 15:28 08.06.2025. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!