Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон "олтин виза" жорий этмоқда

Қозоғистон "олтин виза" жорий этмоқда

Қозоғистон 10 йилгача муддатга яшаш ҳуқуқини берадиган инвесторлик визасини олиш қоидаларини тасдиқлади.

Бу ҳақда мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.

Визани Қозоғистон компанияларининг устав капиталига ёки маҳаллий қимматли қоғозларга камида 300 минг доллар маблағ киритган чет элликлар расмийлаштириши мумкин. Ариза электрон шаклда топширилади.

ТИВ вакиллари таъкидлашича, дастур инвестицион жозибадорликни ошириш ва узоқ муддатли ишбилармонлик ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган. У АҚШ, Европа Иттифоқи, БАА ва Сингапурда амал қилаётган тизимларга ўхшаш.

Вазирлик маълум қилишича, "олтин виза" чет эллик инвесторларга ҳуқуқий кафолатлар ва барқарорлик таъминлайди. Ҳужжат эълон қилинганидан сўнг 10 кун ўтгач кучга киради.

Киритилди: 22:50 30.04.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!