Қозоғистон президенти Тоқаев Ермек Сагимбаевни Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) раиси лавозимидан озод қилди.
2022 йилдан буён қўмитага раҳбарлик қилиб келган Ермек Сагимбаев лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига 2025 йил октябридан қўмита раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Марат Ирменов тайинланди.
Марат Ирменов II даражали "Шуҳрат" ордени, давлат, идоравий ва юбилей медаллари билан тақдирланган. Қўмитанинг фахрий ходими. Миллий хавфсизлик генерал-майори махсус унвонига эга.