Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон ҳукумати Россиянинг 4 нафар амалдаги депутати ва 1 нафар собиқ депутатига мамлакатга киришни тақиқлади

Қозоғистон ҳукумати Россиянинг 4 нафар амалдаги депутати ва 1 нафар собиқ депутатига мамлакатга киришни тақиқлади

Сабаб — улар томонидан Қозоғистонга нисбатан ҳақоратли ва душманона баёнотлар берилиши.

Қора рўйхатга кирганлар:
➖ Пётр Толстой (вице-спикер);
➖ Вячеслав Никонов;
➖ Евгений Фёдоров;
➖ Константин Затулин;
➖ Евгений Примаков (собиқ депутат, “Россотрудничество” раҳбари).

Бу шахслар Қозоғистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий позицияларига қарши фикрлар билдирган. Масалан, улар Қозоғистон ҳудудларини Россия совғаси деб атаган, тарихини инкор қилган ва ҳатто хатарли таҳдидлар келтирган.

Бундан ташқари, яна бир неча жамоат арбоблари ва пропагандачилар ҳам “персона нон грата” деб эълон қилинган. Улар орасида Тина Канделаки, Тигран Кеосаян, Александр Дугин ва бошқалар бор.

Киритилди: 12:16 03.05.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!