Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Ғарбий Қозоғистон вилоятининг аҳоли яшамайдиган ҳудудига қулаган. Талафотлар ва вайроналиклар қайд этилмаган", дейилади вазирлик баёнотида.
Рус оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу Украина дрони бўлиб, у Россиянинг Волгоград вилоятидаги “Аксай–КТК” нефт қувурига ҳужум қилиши режалаштирилган. Ушбу нефт қувури Қозоғистоннинг “КПО Карашаган” компаниясига алоқадор ҳисобланади.
Дрон парчалари орасида украин тилидаги ёзув бўлган қисм топилган. Украина расмийлари ҳозирча мазкур ҳодисага муносабат билдиргани йўқ.