Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон ғарбида учувчисиз самолётга ўхшаш буюм қолдиқлари топилди

Қозоғистон ғарбида учувчисиз самолётга ўхшаш буюм қолдиқлари топилди

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Жанибек туманида 24 март куни дрон бўлакларига ўхшаш буюм қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “Озодлик радиоси”нинг қозоқ хизмати вилоят полициясига таяниб хабар бермоқда.

"Объект чекка ҳудудда, вилоят маркази Уралск шаҳридан 480 километр узоқликда топилган. Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция бошқармаси текширув ўтказмоқда", дейилади хабарда.

Жанибек тумани, Россиянинг Волгоград ва Саратов вилоятлари билан чегарадош.

2025 йил 18 март куни Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Тасқалъа туманида "Геран" ёзувли дрон топилган эди. 18 феврал куни Бўкейўрда тумани Уяли қишлоқ округи яқинида Россиянинг "Орлан-10"га ўхшаш объект топилган эди.

Киритилди: 18:57 25.03.2025. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!