Қосим-Жўмарт Тоқаев Олаф Шолц билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Қозоғистон "Дружба" нефт қувури орқали Германияга нефт етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, Тоқаев Остона Москвага қарши санкциялар режимига амал қилишини қўшимча қилди.
"Қозоғистон Россияга нисбатан санкциялар режимига амал қилади. Санкциялар режимига риоя қилиш учун тегишли ташкилотлар билан алоқаларимиз бор. Берлин томонида санкциялар режимини четлаб ўтишга қаратилган мумкин бўлган ҳаракатлар юзасидан хавотир бўлмаслиги керак", — деб таъкидлади Қозоғистон Президенти Германия канцлери билан ўтказилган матбуот анжуманида.