Мажбурий ижро бюроси Қорқалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) бўлимлари қидирув шўъбаси давлат ижрочилари томонидан суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 544 та шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бошқарманинг қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтган 2023-йил давомида ўтказилган, қидирувдаги шахсларни қидириб топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 269 та шахслар қидириб топилишига эришилган.
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туман суди томонидан қарздор деб топилган фуқаро К.А. ундирувчи С.М.нинг фойдасига ҳар ойда тўлаши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзили бўлган Беруний тумани Хаёт кўчасида жойлашган уйида доимий равишда бўлмаганлиги ҳамда унинг яшаш манзили ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаганлиги сабабли Бюронинг Беруний туман бўлими давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан 04.03.2021 йили қидирув эълон қилинган.
Бошқарманинг қидирув шуъбаси ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари билан хамкорликда олиб борилган тезкор – қидирув тадбирлари натижасида қарздор К.А. Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлигида топилган. Шу боис, унга нисбатан маъмурий жавобкарлик масаласини дарҳол ҳал этиш мақсадида йиғилган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судига ўтказилган.
Жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди қарздор К.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган пайтда қарздор томонидан жами 30 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари тўлаб берилган.
Ҳозирги вақтда Мажбурий ижро бюроси Қорқалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан махаллий қидирувда бўлган 72 та ва чет элларга чиқиб кетган 203 нафар шахсларни қидириб топишга қаратилган тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.