Бутун дунёдаги Санта Клауслар ёзнинг қоқ чилласида Копенгагенда энг кучли, топқир ва чаққон эртакнамо сеҳргарни аниқлаш бўйича куч синашишади. Июлда Рождество уюштириш бўйича анъана 1957 йилдан давом этиб келмоқда.
Бутун мамлакатдан 120 та Санта Клаус Копенгагенга Халқаро конгрессга йиғилишади.
Унинг дастуридан турли хил мусобақалар ўрин олган: қатнашчилар тўсиқлар оша югуриш, электромобилларда юриш, ҳаккалаб чопиш, замбаракдан отиш ва ҳоказо.
Дунёнинг энг яхши Санта Клауслари жамоаси титули учун Дания, АҚШ, Швеция, Германия ҳамда бошқа мамлакат қорбоболари куч синашишади.
Мусобақалардан сўнг Санта Клауслар Копенгаген кўчаларида парад уюштиришади.