Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонлик ота фарзанди 18 ёшгача олиши керак бўлган 100 млн. сўмни олдиндан тўлаб берди

Қорақалпоғистонлик ота фарзанди 18 ёшгача олиши керак бўлган 100 млн. сўмни олдиндан тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун собиқ турмуш уртоғи Дж.Сдан унинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Дж.С.нинг Ўзбекстон Республикасидан чиқиш ҳуқуқига нисбатан 11.04.2023 йили чеклов ўрнатилган.

Жорий йилнинг 29–май куни қарздор Бюронинг Қораўзак туман бўлимига келиб, ўзаро келишганлигини ва фарзанди 18 ёшга қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини ҳисоблаб беришни сўраган ва ҳисоблаб чиқилган 100 млн. сўм пулларни нақдлай ундирувчига берган.

Киритилди: 12:02 30.05.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!