Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳам қамоққа олинган — Бош прокуратура

A A A
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳам қамоққа олинган — Бош прокуратура

2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят кодексининг 159-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланган 22 нафар шахсга нисбатан суднинг 2023 йил 31 январь куни чиқарилган ҳукми Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот хизмати томонидан ёритилди.

Шунингдек, 18 ва 21 нафар шахсга (барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган) нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) ва бошқа тегишли моддалари билан бўлган 2 та жиноят иши айблов хулосаси билан 2023 йил 17 январь куни мазмунан кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси судига юборилди.

Ҳозирда мазкур жиноят ишлари суд томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тергов натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади.

Киритилди: 09:59 09.02.2023. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!