Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди

Маълум қилишича, 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 2 минтақа йўл-патрул хизмати инспектори Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчаси бўйида хизмат олиб бораётган бўлган. Ўша йўлда ҳаракатланиб келаётган “Матиз” шубҳали бўлгани сабаб тўхтатиб, ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраган.

Ҳайдовчи “Сен нимага менинг олдимга чиқасан” деб, уни қўллари билан уриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 277-моддасининг (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 23:30 26.05.2024. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!