Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда ухлаб ётган агрономларни атайин дўппослашди

Қорақалпоғистонда ухлаб ётган агрономларни атайин дўппослашди

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси соат 03:00 да номаълум шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Мўйноқ тумани «Бўзатаў» ОФЙ “Шағирли-Порлитаў” йўлининг 6-7 километри оралиғида жойлашган палатка ичида ухлаб ётган агрономлар Наманган вилоятида яшовчи 59 ёшли Г.М. ва Тошкент вилоятида яшовчи 57 ёшли Д.К., ларни уриб, уларга қасддан тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Натижада Г.М. ва Д.К., лар олган тан жароҳатлари билан Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Мўйноқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Мўйноқ тумани «Бозатаў» ОФЙда яшовчи фуқаролар 21 ёшли К.С., 26 ёшли А.С. ва 19 ёшли Н.Р, лар содир этганликлари аниқланган.

Жиноят иши бўйича К.С., А.С. ва Н.Р. лар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлар.

Киритилди: 16:19 20.05.2020. Ўқилди: 3800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!