Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда ота фарзандлари учун 100 млн сўм алиментни олдиндан тўлади

Қорақалпоғистонда ота фарзандлари учун 100 млн сўм алиментни олдиндан тўлади

Чимбойлик эркак уч фарзандининг таъминоти учун маблағни нақд шаклда тўлаб берган.

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, Чимбой туманида яшовчи фуқаро Р. А. уч нафар фарзандининг вояга етгунига қадар таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувига қабул қилинганидан сўнг, давлат ижрочилари томонидан зарурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Жараён давомида жавобгар Р. А. фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган. Ҳисоб-китобларга кўра, умумий сумма 100 миллион сўмни ташкил этган.

Жавобгар ушбу маблағни шу жойнинг ўзида собиқ турмуш ўртоғига нақд шаклда топширган.

Киритилди: 16:47 02.09.2025. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!