Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда “Nukus city” барпо этилади

Қорақалпоғистонда “Nukus city” барпо этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–393-сон, 05.11.2026 й.) қабул қилинди.

❇️ Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикасини 2027 йилда юқори ва барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:

🔹 ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 107 фоизга, бозор хизматлари – 117 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 105 фоизга, қурилиш ишлари – 113 фоизга ўсишини таъминлаш;

🔹 экспорт ҳажмини 550 млн АҚШ долларига, жами инвестициялар ҳажмини 2 бараварга ошириб 5 млрд АҚШ долларига етказиш;

🔹 1-босқичда паст даромадли 125 минг оиладаги 513 минг аҳолини юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш ва бошқалар.

🏛 Қарорга кўра, Нукус шаҳрида Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудидаги 270 гектар майдонда 50 минг аҳолига мўлжалланган илғор архитектура ечими ва энергия тежамкор технологиялар асосида “Nukus city” барпо этилади. Бунда:

➡️ Янги Тошкент лойиҳаси бўйича тажрибалардан келиб чиқиб, хорижий ташкилотларнинг тавсиялари асосида илғор ва креатив бош режа ишлаб чиқиш ҳамда архитектуравий ечимлар қўлланади;

➡️ “smart city” ечимларини қамраб олган замонавий кўп квартирали турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, яшил ҳудудлар, фавворалар, спорт майдончалари, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларни жойлаштирилади.

Киритилди: 11:11 09.11.2026. Ўқилди: 929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда