Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда 6 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистонда 6 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб,  реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг барчаси эркак бўлиб, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Соғайганларнинг 3 нафари Бухоро вилоятидан, 2 нафари Хоразм вилоятидан, 1 нафари эса Навоий вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 21 ёш.
Қорақалпоғистон Республикасида шу пайтга қадар 112 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 118 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2344 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 13:00 20.05.2020. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!