Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларига солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларига солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларига солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

Солиқ имтиёзлари кимлар учун тадбиқ этилади ва шартлари қандай?

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субектлари учун солиқ имтиёзлари тадбиқ этилади (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, буджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно)

Қайси солиқ турлари бўйича имтиёзлар берилмоқда?

Қуйидаги солиқ имтиёзлари берилиши назарда тутилмоқда:

  • фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер ва мол-мулк солиғи бўйича солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтириш

Мисол учун: фойда солиғи бўйича белгиланган 15 фоизлик ставка 7,5 фоизгача, айланмадан олинадиган солиқ эса 4 фоиздан 2 фоизгача пасайтирилади.

  • ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиз ўрнига 1 фоиз миқдорида белгилаш
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ бўйича йиллик солиқ ставкаси 6-12 БҲМдан (1,8-3,6 млн сўм) 1 БҲМгача (300 минг сўм) пасайтирилиши белгиланмоқда

Солиқ имтиёзлари қайси муддат давомида амал қилади?

Имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар амалда бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида қандай солиқ имтиёзлари амал қилади?

Мўйноқ туманидаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзларининг кенгайтирилган рўйхати назарда тутилган (ПФ-25-сон Фармон ва Солиқ кодексининг 483-модда 16-қисми).

Киритилди: 17:42 29.08.2022. Ўқилди: 3008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!