Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими, ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Д. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, "Ихлос" МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганликлари аниқланиб, ушбу цехдан 21 250 дона қалбаки акциз марка, 480 литр спирт, 1 954 дона қалбаки “QR-код” маркировка, 10 000 дона ёрлиқ, 134 дона “Қаратау” номи туширилган қалбаки алкоголь ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуна ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.