Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Й. ва Э.А. қалбаки 9 900 АҚШ долларини 5 000 АҚШ долларига фуқаро А.Б.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

2️⃣ Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. қалбаки 700 АҚШ долларини банк муассасасида айирбошлаш учун кассага тақдим қилган вақтида ушланиб, қалбаки 700 АҚШ доллари ашёвий сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.с

Киритилди: Бугун 10:31. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!