Бугун, 11 январь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги ўқув марказларининг бирида абитуриентлар заҳарланиш белгилари билан шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.
Айтилишича, тонгда заҳарланиш эҳтимоли билан шифохонага 20 нафар абитуриент олиб келинган. Уларнинг 17 нафарига уйга жавоб бериб юборилган. Қолган уч нафари эса даволаниш учун шифохонада қолдирилган.
Манбанинг қўшимча қилишича, заҳарланиш ҳолатининг сабабини ўрганиш учун қон таҳлиллари олиниб, лабораторияга юборилган.
Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг “Дарё”га изоҳ беришича, ис газидан заҳарланиш бўйича мурожаат келиб тушмаган.
Масъуллардан мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ахборот кутиб қоламиз.