Хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида бир неча бор таъкидланиб келинаётган бўлсада, айрим фуқароларимиз томонидан бунга амал қилинмаётганлиги ачинарли ҳолат албатта.
Ҳусусан, 1959 йилда туғилган нафақадаги аёл Г.И (исми ўзгартирилган) 2020 йил 18 февраль куни “Янгибозор деҳқон бозори” ҳудудида фуқаро Р.Ибрагимовдан ҳар бир АҚШ доллорини 9500 сўмдан ҳисоблаб, жами 500 АҚШ долларини 4.750.000 сўмга келишиб, қонунга хилоф равишда сотиб олган пайтида ушланган.
Судда Г.И ўзининг содир қилган ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам валюта қимматликларини ноқонуний сотиб олганлигини билдириб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, енгиллик қилишни сўраб, кўрсатма берди.
Янгибозор туман маъмурий суди раиси Т.Ибрагимовнинг раислигида ўтказилган суд мажлисида Г.Ининг ҳуқуқбузарлигига иқрорлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи, аёллиги, қарамоғида 4 нафар фарзанди борлиги ва нафақада эканлиги инобатга олиниб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Янгибозор туман маъмурий суди раиси Т.Ибрагимов