Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қор қоплонлари (қор барси) Россияни тарк этмоқда

A A A
Қор қоплонлари (қор барси) Россияни тарк этмоқда

Иқлим ўзгариши 2021 йилнинг иссиқ ва қуруқ ёзи Россия жануби Олтой тоғ тизма яйлов фитомассасини бироз ўзгартирди. Озуқанинг камайиши, тоғ эчкиларининг бошқа ҳудудларга кўчиб кетишини, пировардида улар ортидан қор қоплонларининг ҳам яшаш манзиллари ўзгаришига олиб келди.

Олтой тоғ тималарига амалга оширилган илмий экспедиция умидсиз хулосаларни берди. Хусусан, Чихачев тизмаларида умуман қор қоплонлари қолмаган ҳисоб. Ушбу тизма қор қоплонлари кўпайиши, популяциясини амалга ошириш учун ўчоқ ҳудудлардан бири эди.

Қор қоплони Россиядаги энг камёб мушуксимон ҳайвон. Одамлар қадами етиб бормаган баланд тоғларда яшайди. Марказий Осиё, Осиёнинг 12 мамлакатидаги баланд тоғларда учрайди. Қор қоплони 2003 йилда дунёда 4-7 мингга яқин, 2020 йилга келиб 2,3-4 мингтагача камайган. 2022 йил қишида Россиянинг барча ҳудудларида атиги 73-75 га яқин қор қоплони қолгани айтилади. Аксарияти эса Олтой тизмасида.

Чихачев тоғи ушбу турнинг асосий яшаш ареали ҳисобланиб, мазкур минтақада қор қоплонларининг 1000 га яқини яшайди деб келинарди. Афсуски, май ойидаги экспедиция Чихачев тоғининг Россия ҳудудида ''қор қоплон излари'' кескин камайганини, ноёб ҳайвон тури яширин тузоқ камераларига деярли кўриниш бермаганини кўрсатди.

Экспедиция иштирокчилари 30 та қишги манзилга ўрнатилган 13 та тузоқ камера хотирасини ''кўтаришди''. Натижалар ўта ачинарли. Камералар ушбу қиш мавсуми фақат тўрт ҳолатдагина қор қоплонларини қайд этган. 2022 йилнинг бошидаги қиш ойида эса биронта ҳам қоплон камераларга кўриниш бермаган.

Олтой ҳукумати 2022 йилни рамзий маънода ''қор қоплони йили'' деб эълон қилган. Қор қоплонлари иқлим ўзгариши асоратлари билан биргаликда тез-тез овчилар қўлида ҳам ҳалок бўлиш ҳисобига камаймоқда. Овчиларнинг қоплон емиши тоғ эчкиларини овлаши ва уларни ҳуркитиш эвазига ҳам уларнинг популяциясида ўзгаришлар бўлаётган бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:21 12.06.2022. Ўқилди: 7207 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!