Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қизларини кийиниш хонасига қамаб қўйган онага жиноий иш қўзғатилди

Қизларини кийиниш хонасига қамаб қўйган онага жиноий иш қўзғатилди

Татаристонда қизларини кийиниш хонасига қамаб қўйган 39 ёшли онага нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У "вояга етмаганни ноқонуний озодликдан маҳрум этиш" моддаси билан айбланмоқда. Бу ҳақда Татаристон Республикаси Тергов қўмитаси матбуот хизматига асосланиб "Татаристон" давлат телерадиоэшиттириш компанияси хабар берди.

Ҳодиса Оқтаниш вилоятидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, маст аёл 2007 ва 2013 йилларда туғилган қизларини бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида ферманинг кийиниш хонасида сақлаган. Шу тарзда у уларни тарбиялашга ҳаракат қилди.

"Шуни таъкидлаш керакки, илгари гумонланувчи аллақачон жиноий жавобгарликка тортилган ва спиртли ичимликларни истеъмол қилганлиги сабабли оила рўйхатга олинган", деб айтган Татаристон Республикаси Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.

Киритилди: 17:20 13.07.2021. Ўқилди: 2412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!