Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қизириқда “уддабурон” фуқаролардан 6 миллиард сўм зарар ундирилди

Қизириқда “уддабурон” фуқаролардан 6 миллиард сўм зарар ундирилди

Қизириқ туман Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган қатъий чора-тадбирлар натижасида, давлат томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган уч нафар шахслардан 6 миллиард сўмга яқин маблағ солидар тартибда тўлиқ ундирилди.

Маълум қилинишича, туманда яшовчи Т.С.‚ М.Х. ва Д.Т.лар давлат дастури доирасида интенсив узумзор ва йилқичилик комплексини ташкил этиш учун имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлган. Бироқ, ўзлари тақдим қилган лойиҳада бирор амалий иш олиб борилмагани, ўрнига олинган катта миқдордаги маблағлар талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг ижро ҳужжати асосида мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиларининг қатъий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлардан 6 млрд. сўм миқдоридаги жиноий зарар тўлиқ нақд пул шаклида ундирилди.

Жами зарар миқдори тўлаб бўлинганидан сўнг, қарздорларга ва уларнинг мол-мулкларига нисбатан қўйилган барча тақиқ ва чекловлар бекор қилинди, ижро иши эса амалда якунланди.

Киритилди: 21:35 02.10.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!