Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қизиқ ҳолат! "Боруссия Дортмунд" ЕЧЛ финалида ютқазса кўпроқ пул ишлаб топади

Қизиқ ҳолат! "Боруссия Дортмунд" ЕЧЛ финалида ютқазса кўпроқ пул ишлаб топади

Европа чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсуми финалчилари маълум бўлди.

"Боруссия Д" Энрике бошчилигидаги ПСЖни икки ўйинда ҳам мағлуб этди ва финалга йўл олди. "Бавария" тўсиғидан ўтган "Реал" бу сафар ҳам "чемпионлар тожи"ни киийишга яқин келмоқда.

Хабарингиз бор, "қироллик клуби"нинг асосий юлдузларидан бири Жуд Беллингем ўтган ёзда Дортмунддан Мадридга келиб қўшилган эди. Англиялик футболчи энди финалда собиқ жамоасига қарши ўйнайди.

Агар ушбу финалда "Боруссия" ғолиб бўлса, УЕФАдан 20 миллион евро олади. Аксинча, Беллингем ва "Реал" турнир кубогини қўлга киритса, унинг трансфери учун "арилар" клуби "қаймоқранглилар"дан қўшимча 25 миллион евро олади. Бу унинг трансфер шартларида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" - "Реал" ўртасидаги финал 1 июнда "Уэмли" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:48 09.05.2024. Ўқилди: 1390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!