Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Қизил китоб”га киритилган ноёб чўл тошбақаси чегарадан ўтолмади

“Қизил китоб”га киритилган ноёб чўл тошбақаси чегарадан ўтолмади

400 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаси олиб кетаётган вақтда Бекобод шаҳар “Фарҳод” чегара постида тўхтатиб қолинди.

Бекобод шаҳар “Фарҳод” чегара постида Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда тегишли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

1989 йили туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Й.Б. Ўзбекистон Республикасидан Тожикистон Республикасига 400 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаси олиб кетаётган вақтда Бекобод шаҳар “Фарҳод” чегара постида тўхтатиб қолинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу тошбақа турининг табиий популяциясини сақлаб қолиш мақсадида “Қизил китоб”га киритилган бўлиб, мамлакатимизнинг барча адирликларида учрайди.

Хусусан, у мустаҳкамлашган қумлар, сертупроқ чўлларда яшаб, тоғ шароитида ҳатто денгиз сатҳидан 1 минг 300 метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майса даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари, шудгор, полиз ва далаларда ҳам учрайди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга қонуний баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда. Тошбақалар эса Зангиота туманида жойлашган “Табиат бағрида” питомнигига вақтинча сақлаш учун берилди.

Киритилди: 09:36 15.09.2024. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!