Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Қонунчилик палатасининг 2025 йил 7 январ куни бўлиб ўтган мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни суғурта қоидаларига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда табиий офатлар, ёнғин, ўсимликларнинг касалликлар ва зараркунандалардан талафот кўриши, чорва молларининг юқумли касалликлардан нобуд бўлиши ва заҳарланиши ҳамда ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларга зарар етказилиши бўйича суғурта шартномаларини тузиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларини суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, суғурталаниши лозим бўлган таваккалчиликлар, суғурта мукофотлари бўйича субсидиялар бериш, қайта суғуртани амалга ошириш, суғурта товонларини тўлаш, суғурта тизимини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда соҳани давлат томонидан мувофиқлаштириш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ҳам ушбу қонун лойиҳасида акс этмоқда.

Мажлисда қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда суғурталаш тизими жорий этилиб, маҳсулот етиштирувчиларга қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган суғурта мажбуриятларини бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларига хавф-хатарлар туфайли зарар етган ҳолларда зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилади.

Киритилди: 11:10 08.01.2025. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!