Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.
Жорий йил 3 февраль куни қабул қилинган Президентнинг ПФ-18-сон фармони билан янги тизим доирасида:
Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади, жумладан:
Фармонга кўра, ер участкаларини ажратиш ишлари 2025 йил 1 мартгача тўлиқ якунланади.
Янги тизим биринчи босқичда 2025 йил баҳорги экиш мавсумигача белгиланган ҳудудларда туман ҳокимликлари тасарруфида турган, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар ҳосили учун пахта ва ғалла экинларини етиштириш назарда тутилмаган бўш турган ер участкаларида жорий этилади.
Янги тизим самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилган ҳолда, заруратга кўра, уни 2025 йилги кузги экиш мавсуми ва ундан кейинги даврларда бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклиф киритиб борилади.
Қуйидагилар ташкил этилади:
Органик маҳсулотлар етиштириш учун Global G.A.P, GMP, FSCC, HACCP, Halal, Organic ва бошқа халқаро даражада тан олинадиган сертификатларни олган деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ижарага берилган ер участкалари учун 2028 йил 1 январгача ер солиғи 50 фоиз миқдорида тўланади.