Таниқли журналист Дэвид Орнштейн "Манчестер Сити" форварди Омар Мармуш ва жамоа вингери Савионинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ, ҳар икки футболчи Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Ишончим комилки, Мармуш ва Савио каби футболчилар қолади, чунки "Манчестер Сити" уларни қўйиб юбормоқчи эмас. Улар совринлар учун курашиш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқчи," - деди журналист.
Мармуш жорий мавсумда барча турнирлар ҳисобида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Савиньо ҳисобида 22 та ўйин, 2 та гол ва 3 та ассист мавжуд.