Қирғизистон бирлашган энергия ҳалқасидан чиқмади. Бу ҳақда энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаев матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёнинг уч мамлакати параллель равишда ишламоқда.
«Бу ишончлилик беради, аммо бугун фавқулодда вазият юзага келди, мен бу ҳақда ҳозирча изоҳ беришни истамайман. Бунинг сабабларини аниқлаш учун давлатлараро комиссия тузилади. Ҳозирча фавқулодда вазият туфайли ҳар бир энергетика тизими ўз режимини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда, кейин у синхронлаштирилиб, ягона тизимга уланади», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги матбуот котиби Жийде Зоотбекова Қирғизистон авария туфайли Марказий Осиё ягона энергетика тизимидан чиққанини маълум қилганди. Шу туфайли мамлакатда электр энергиясини босқичма-босқич тиклаш бошланди.