Қирғиз Республикасида Маҳаллий кенгашларга сайловлар бошланди.
Бугун қирғизистонликлар 33 та шаҳар кенгаши ва 231 та қишлоқ кенгашига депутат сайлайди. Жами 4928 нафар номзод ва 39 та партия рўйхатга олинган.
Аввалроқ, маъмурий-ҳудудий ислоҳотлар доирасида айрим шаҳар ва қишлоқлар кенгайтирилди, маҳаллий кенгашлар тарқатиб юборилди ва янги сайловлар белгиланди.