🛡Товар-моддий бойликларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Қирғиз Республикасига чиқиш мақсадида “Водил-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширувдан ўтказилди.
Натижада, автомашина кузов қисмининг ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, уларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 гр бўлиб, умумий баҳоси 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🏪Ҳурматли фуқаролар агарда бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.