Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда уюшган жиноятчилар вақтинчалик ҳибсхоналарга эркин кирган ҳолда маҳбуслардан пул удиришди

Қирғизистонда уюшган жиноятчилар вақтинчалик ҳибсхоналарга эркин кирган ҳолда маҳбуслардан пул удиришди

Жалолободда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари вақтинчалик ҳибсхоналар камераларига бемалол кириб, маҳбуслардан пул ундиришган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, вақтинчалик ҳибсхона ходимлари пул эвазига уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ичида бемалол ҳаракат қилишлари ва барча камераларга киришлари учун рухсат берган, улар одамларни калтаклаб, қўрқитиш орқали пул ундиришган.

“Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳбусларни ўзларига кўрсатилган электрон ҳамён рақамларига пул ўтказиш илтимоси билан қариндошлари ва дўстларига қўнғироқ қилишга мажбурлаган. Аниқланишича, 2023 йилда ушбу схема бўйича уюшган жиноий гуруҳ аъзолари вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги маҳбуслардан 6,5 миллион қирғиз сомини олган, сўнгра ушбу маблағларни “умумий жамғарма”ларига ўтказишган”, – дея хабар берган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Жалолободдаги вақтинчалик сақлаш изоляторининг собиқ раҳбари, Ўш ва Жалолободдаги тергов изоляторларида “кўча каттаси(положенцами)” деб аталган уюшган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинган.

Киритилди: 07:50 23.02.2024. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!