Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда сайёҳ дарадан сакраш пайтида ҳалок бўлди

Қирғизистонда сайёҳ дарадан сакраш пайтида ҳалок бўлди

Аламудун вилоятида фуқаро қоядан сакраши оқибатида ҳалок бўлди, Flyjump спорт мажмуаси эгаси қўлга олинди, деб хабар беради Кабар.

Полиция маълумотларига кўра, бугун тахминан соат 13:30 ларда Татир қишлоғи рўпарасида жойлашган Flyjump спорт мажмуасида қоядан сакраб ўтиш чоғида арқон узилиб кетган, натижада 1985 йилда туғилган фуқаро Б.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат Аламудун тумани ИИБ томонидан қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Тўпланган материаллар ва жабрланувчининг яқинларининг аризаси асосида мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси (Истеъмолчиларга хавф туғдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар билан ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб, Жиноят-процессуал кодексининг 96-моддасига асосан, 1996 йилда туғилган фуқаро Н.А. вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланиб, зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:07 07.07.2024. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!