Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда қачон янги мадҳия қабул қилиниши эълон қилинди

Қирғизистонда қачон янги мадҳия қабул қилиниши эълон қилинди

Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев давлат мадҳиясини ўзгартириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Қирғизистоннинг янги мадҳияси келаси йилнинг апрелидан кечиктирмай қабул қилиниши керак. Бу ҳақда Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери (парламент раиси) Нурланбек Шакиев давлат мадҳиясини ўзгартириш масаласига бағишланган йиғилишда маълум қилди, дея хабар беради Жогорку Кенешнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.

Нурланбек Шакиев давлат мадҳиясини ўзгартириш масаласи кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

Келаси ҳафта тегишли комиссиялар тузилиши кераклиги қайд этилди. Шу санага қадар кенг муҳокамалар олиб бориш ва танловлар ташкил этиш зарурлиги қўшимча қилинди.

Қирғизистон президенти ҳузуридаги Давлат тили ва тил сиёсати миллий комиссияси раиси Мелис Мураталиевга янги мадҳия матнига алоҳида эътибор қаратиш топширилди.

Мадҳияни ўзгартириш ташаббусини парламент раиси Нурланбек Шакиев жорий йил октябрь ойида илгари сурган эди. Унинг таклифини президент Садир Жапаров ҳам қўллаб-қувватлади.

“Мадҳияни ҳам ўзгартирсак яхши бўлади. Уни янгилашнинг нимаси ёмон? Ҳозирги мадҳиямиз бундан 33 йил муқаддам, мустақиллик [қўлга киритган] йилларида яратилган... Орадан юз йил ўтса ҳам, озодликка эришдик, мустақил давлат бўлдик, деб куйлайверамизми?. - деган эди у.

Жапаров ёшлар ва келажак авлодни ватанпарварликка ундайдиган, шунингдек, барчани Қирғизистонни бирлаштириш ва асраб-авайлашга чақирадиган мадҳия яратишни таклиф қилди.

“Нега мустақил давлат эканлигимизни, 5 минг йиллик тарихга эга халқ эканлигимизни куйламас эканмиз? Албатта, ҳозирги мадҳиямиз унутилмайди. Биринчи мадҳиямиз сифатида архивларда тарих бўлиб қолади”, - деди у.

Қирғизистон давлат мадҳияси 1992 йил 18 декабрда Қирғизистон Олий Кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Дастлаб у уч мисра ва нақоратдан иборат эди, бироқ Жогорку Кенешнинг 2012 йил 27 декабрдаги қарори билан иккинчи мисра чиқариб ташланди.

Киритилди: 21:36 03.12.2024. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!