Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда оиладаги зўравонликка қарши курашиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилмоқда

Қирғизистонда оиладаги зўравонликка қарши курашиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилмоқда

Ички ишлар вазирлиги томонидан оиладаги зўравонликка қарши курашиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилмоқда

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги томонидан оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича мобил илова ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Биринчи радио» эфирида ҳуқуқ-тартибот идораси жамоат хавфсизлиги хизмати катта инспектори Наргиза Усенова маълум қилди.

Унинг эслашича, эндиликда оиладаги зўравонлик қурбонларига ҳимоя буйруғи берилади. Агар унинг шартлари бузилган бўлса, жабрланувчи дастурни юклаб олиши ва SOS тугмасини босиб очиши мумкин. Сигнал энг яқин полиция бўлимига юборилади ва гуруҳ қўнғироққа дарҳол жавоб беради.

Наргиза Усенованинг аниқлик киритишича, мобил илова ишлаб чиқиш учун тендер эълон қилинган.

Унинг сўзларига кўра, оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайган коронавирус пандемиясидан сўнг Ички ишлар вазирлигида бундай турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича бошқарма ташкил этилган.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!