Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда ОАВда туҳмат ва ҳақорат учун жарима миқдори камайтирилди

Қирғизистонда ОАВда туҳмат ва ҳақорат учун жарима миқдори камайтирилди

Парламентнинг Қонунчилик, ҳуқуқ-тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ОАВ ва интернетда ҳақорат ёки туҳмат учун жарима тўлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида ҳақорат ёки туҳмат учун қонун лойиҳасида дастлаб жисмоний шахсларга 1000 БҲМ (100 минг сом), юридик шахсларга 2000 (200 минг сом) БҲМ миқдорида жарима солиш назарда тутилган эди.

Узоқ муҳокамалардан сўнг жисмоний шахслар учун жарима миқдори 20 минг сом, юридик шахслар учун 65 минг сомгача камайтирилди. Киритилган таклифларга кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги аризаларни кейинчалик ишларни судга ўтказиш йўли билан кўриб чиқади.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!