Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда KFC'ни бойкот қилишга чақирган шахслар ҳибсга олинди

Қирғизистонда KFC'ни бойкот қилишга чақирган шахслар ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси KFC тармоғида норозилик акциясини ўтказган 4 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб, АКИпресс хабар берди.

Ижтимоий тармоқлардаги тасвирларга кўра, кеча, 20 октябр куни бир гуруҳ йигитлар KFC тармоғидаги ресторанлардан бирига Фаластин байроғи туширилган плакат билан бостириб кириб, атрофга қизил бўёқ сепган. Хавфсизлик ходимлари билан жанжаллашиб, ўз ҳаракатларини видеога олган ва бу ҳолатни ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг доирасида безориларнинг шахси аниқланган.

"Ички ишлар органлари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан 1995 йилда туғилган К.А., 2000 йилда туғилган Ж.С., 2000 йилда туғилган К.Б. ва 1998 йилда туғилган Т.И.лар Свердловск туман ИИБга олиб кетилган", дейилади хабарда.

Киритилди: 10:40 21.10.2024. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!