Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда катталар веб-сайтлари тақиқланади(ми)?

Қирғизистонда катталар веб-сайтлари тақиқланади(ми)?

Аввал хабар берганимиздек, Қирғизистон парламенти интернетдаги порно сайтларга киришни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу масала бўйича баҳс-мунозаралар анча қизғин кечмоқда. Ҳозирда тақиқ ҳақидаги таклиф парламентда биринчи ўқишда маъқулланди, бироқ қонун лойиҳасига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Масалан, депутат Аккуулу Бердиевнинг таъкидлашича, порнография туфайли мамлакатда туғилиш даражаси пасайган. Депутат Марлен Маматалиев эса порно контент халқ қадриятларига зид экани ва мамлакат келажагига зарар етказишини билдирди. Бироқ порно сайтларга киришни чеклаш тарафдори бўлган бошқа бир депутат — Исҳақ Масалиев аксинча, порнография демографияни оширади деган фикрни илгари сурди.

Мутахассислар эса бир фикрга келишган: агар кенг кўламли тарбия ишлари ва тўғри қадриятларни шакллантириш бўйича ташаббуслар амалга оширилмаса, фақатгина тақиқлар билан порнография муаммосини ҳал қилиб бўлмайди.

Киритилди: 12:58 09.06.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!